18:24 | 09.04.24
Пискентда қум-шағал ноқонуний қазиб олинишидан қарийб 2 млрд сўм зарар етказилди. Ушбу қум-шағал сунъий балиқ ҳовузи ташкил қилиш учун ажратилган ердан олинган.
Тошкент вилоятининг Пискент туманида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Қайд эилишича, сунъий балиқ ҳовузи ташкил қилиш учун ажратилган 19,34 гектар ер майдонидан ноқонуний равишда ишлов берилмаган 56 750 метр куб миқдорида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинган.
Бунинг оқибатида давлат ёки жамият манфаатларига 1 миллиард 808 миллион сўм қийматда — жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: