16:02 | 23.12.23

                       

Поездларга электрон чипта сотиб олиш ва чипта нархлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

Поезд билетлари нархлари, электрон чипта харид қилиш (онлайн билет сотиб олиш) талабалр учун чегирма ва eticket.railway.com сайти ҳақида билиб олинг

Деярли ҳар йили университетларда қишки таътил бошланиши сабаб поезд чипталарига талабнинг юқорилаши кузатилади. Бу йил ҳам айни ҳолат кузатилиб, чипталарга эҳтиёж ортди. Юзага келган нуқулайликларни бартараф этиш мақсадида янги поездлар қатнови йўлга қўйилиб, талабалар учун чипта нархларига 50 фоизли чегирма эълон қилинди.

Афросиёб поезди.
Фото: Bugun.uz

«Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қиламиз» дея хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси.

Чипталарни электрон шаклда eticket.railway.com сайтидан ёки Темир йўл кассаларида сотиб олишингиз мумкин

Поезд чиптасини сотиб олиш

Ўзбекистон темир йўлларига тегишли eticket.railway.com сайтидан поезд чипталарини сотиб олишингиз мумкин. Республиканинг барча вилоятларидан Тошкентга қатновчи ёки Тошкентдан бош вилоятларга қатновчи поездлар жадвалига қараб, фойдаланувчилар онлайн чипта сотиб олишлари мумкин.

Чиптахона.
Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Одатда университетлардаги таътил муддатининг бошланиш ва тугаш сананларига яқин кунларда талабалар орасида поезд билетларига талаб юқорилашиб, билетлар тақчиллиги юзага келади. Шунингдек, бу вақтда улар чиптахоналарга бормасдан ҳам онлайн шаклда чипта харид қилиб, вақтдан унумли фойдаланадилар.

Таълим даргоҳларида таътил кунларининг бошланиш ва тугаш вақтларида одатда талабалар учун чегирмалар эълон қилинади. Шунингдек, поездларга талаб жуда юқорилаб, чипталар тугаган тақдирда, масъул ташкилотлар томонидан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилиб, электрон чипталар сотувга чиқарилади.

Қуйидаги ҳавола орқали электрон шаклда поезд чипталарини сотиб олишингиз мумкин

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: