13:44 | 10.05.24

                       

Пойтахт ЙҲХБ аҳолидан жума намозига жамоат транспортида боришни сўради

Пойтахт ЙҲХБ аҳолидан жума номозига жамоат транспортида боришни сўради. Машиналарни белгиланмаган жойга ташлаб кетиш одамларга ноқулайлик туғдираётгани маълум бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати аҳолидан жума номозига жамоат транспортида боришни сўради.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, айрим ҳайдовчилар машинасини белгиланмаган жойларда қолдиряпти ва фуқароларнинг турар жойларини тўсиб қўйяпти.

«Ҳурматли пойтахт аҳолиси  ва меҳмонлари ҳафтани жума куни пойтахтимиздаги масжидларда жума номози ўқилади. Айрим ҳолатларда автомашина ҳайдовчиларимиз томонидан транспорт воситаларини белгиланмаган жойларда қолдириш ва яшаш манзилларда фуқароларнинг турар жойларини тўсиб машиналар қўйиш ҳолатлари учрамоқда. Шу сабабли ҳурматли ҳайдовчилар жума номозларига жамоат транспортида боришингизни ва транспорт воситаларини махсус тураргоҳларда қолдиришингизни тавсия қиламиз!», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: