12:30 | 17.05.24

                       

Президент футболчилар Париж-2024 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди

«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда» — Шавкат Мирзиеёв

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон У-23 терма жамоасининг Осиё кубоги финали ва Париж-2024 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.

«Биласизларми, пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экан-а, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим.

Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз.

Футбол ҳам осон иш эмас. Биласизларми, ҳозирда 5-6 та нафар болаларимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса фахрланаман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: