15:13 | 03.02.24

                       

Президент топшириғи билан Қирғизистондаги ИЭСда юз берган авария бўйича ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Бишкек ИЭСдаги авария бўйича ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бахтиёр Саидов Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария бўйича Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

«Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилди. Ўз навбатида, Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеэнбек Кулубаев биродар сифатида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.

2 февраль куни тунда Бишкек иссиқлик марказида авария юз берганди. Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Беш киши жабрланган, уч нафари касалхонага ётқизилган, икки нафари амбулатор даволанишда. Пойтахтдаги мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: