19:01 | 10.04.24

                       

Қашқадарё вилоятида 3,8 баллик зилзила қайд этилди

Миришкор туманида зилзила кучи 3 балл бўлди.

Қашқадарё вилоятида 10 апрель, соат 18:08 да зилзила қайд этилган. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 462 км жанубий-ғарбда, Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида 15 км чуқурликда бўлган. Зилзила магнитудаси 3,8 балл бўлган.

Миришкор туманида зилзила кучи 3 балл бўлган.

Талафот ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: