19:43 | 09.03.24
Қашқадарёда 213,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон ва Чироқчи тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Уларда «Т.М.» ва «Р.А.» фермер хўжаликлари ва «М.А.» МЧЖ масъул шахслари сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 213,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: