11:47 | 04.03.24

                       

Қашқадарёда кучсиз зилзила кузатилди

Қашқадарё вилоятида 2-3 балли зилзила содир бўлди. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 457 км жанубий-ғарбда.

Қашқадарё вилоятида 2-3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, зилзила эпимаркази Қашқадарё вилояти Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,78 градус шимолий кенглик; 64,94 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 457 км жанубий-ғарбда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи: Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 73 километр.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: