10:36 | 24.04.24
Қидирувдаги алиментчи ота бошқа хотинининг ётоқхонасидан топилди. Эрга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор эркак ундирувчи собиқ аёли фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун алимент ундириши белгилаган эди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, эр алимент пулларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида огоҳлантирилган, аммо тўламасдан келган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздорнинг уйига бир неча маротаба борган. Уни топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бошқарма Қидирув шўъбаси ходимлари 18 апрел куни қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига борган.
Қарздорнинг уйидаги барча жойлар кўздан кечирилди, тадбир жараёнида, никоҳидаги аёлининг уйида эканлиги аниқланиб, хонадон кирилганда, унинг ётоқхонада маст ҳолатда эканлиги маълум бўлган.
Шу куннинг ўзида қарздор мавжуд 33 миллион 405 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан эрга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: