12:24 | 17.01.24

                       

Қирғизистонда МИ-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг МИ-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда АКИпресс нашри.

«2024 йил 17 январ куни ўқув парвозлари чоғида Қирғизистон Республикаси Ҳаво мудофааси кучларининг вертолёти фавқулодда қаттиқ қўнишни амалга оширди. Қурбонлар бор», дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Маълум қилинишича, Мудофаа вазирлиги ва Шимолий ҳарбий округи расмийлари ҳодиса ҳолатларини ўрганмоқда.

Бишкекнинг шимоли-ғарбий чеккасида МИ-8 вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши ҳалок бўлган ва 8 киши жароҳатланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: