10:14 | 12.09.22

                       

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

Нафақа пулига қанчадан қўшилиши маълум қилинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўтган йилларга нисбатан мамлакатда пенсиялар миқдори сезиларли даражада оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Акчабар»

Маълум қилинишича, 1 октябрдан қирғизистонликларнинг пенсияларига ўртача 1700 сомдан 3400 сомгача (тахминан 227 ва 455 минг сўм) қўшилади.

«Биз биламизки, бу идеал кўрсаткичдан йироқ. Лекин бугунги бюджет имкониятларидан келиб чиқиб, биз фуқароларимиз ҳаётини яхшилаш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Дастлабки йилларда пенсиялар ҳар доим ўртача 200-300 сомга оширилган.

Давлатнинг ижтимоий сиёсати бундан кейин ҳам қирғиз халқининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга қаратилган бўлади», деб ёзган Жапаров Facebook’да.

У Қирғизистонда 735 минг нафар пенсионер борлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам келтириб ўтган. Энди улар учун пенсия тўлаш учун ҳар йили республика бюджетидан 70 миллиард эмас, 90 миллиард сўм ажратилади.

Аввалроқ Қирғизистонда депутат болаларни чиплашни таклиф қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: