12:48 | 18.04.24

                       

Қорақалпоғистонда 3 ярим минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган эркак ушланди

Қорақалпоғистонда 3 ярим минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган, Сариосиёда 2 ярим минг долларга дипломни ноострификация қилмоқчи бўлганлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Унга кўра, фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кирган. Унга гўёки ўзини «Таълимни назорат қилиш инспекцияси» ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: