18:55 | 09.08.24

                       

Қорақалпоғистондаги тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолати аниқланди

Қорақалпоғистондаги 10 млрд сўмга яқин тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қорақалпоғистонда маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан ўтказилган қарийб 10 млрд сўмлик тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида жамғарма ҳисобидан 2023 йил давомида Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан маблағ йўналтириши белгиланган.

Юқоридаги маблағларга мувофиқ, Қорақалпоғистондаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан умумий қиймати 10 миллиард сўмга яқин танловларни ўтказишда «Рақобат тўғрисида» ва «Давлат харидлари» ги қонунчилик ҳужжатларига асосан, таклифларни баҳолаш мезони (харид комиссиялари томонидан келиб тушган таклифларга балл белгилашда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган) талабларини бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Рақобат қўмитаси томонидан 48 та белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: