12:22 | 22.12.22

                       

Қосим-Жомарт Тўқаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросимдан кейин тор доирадаги музокаралар бошланган

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев шоҳсупага кўтарилган. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янграган.

«Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани, Қосим-Жўмарт Тўқаев «Кўксарой»да дарахт эккани хақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: