11:08 | 22.01.24

                       

Қозоғистондаги транзит йўналишида ҳаракатланаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қозоғистонда об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.

Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ юзага келаётган ноқулайликлардан огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий саҳифасида хабар берилди.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чеклангани билдирилди.

«Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик оила ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: