13:52 | 21.01.24

                       

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик оила ҳалок бўлди

41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Mazda CX-7 юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва уч киши вафот этган.

ЙТҲ тахминан 20 январ куни, соат 17:00 ларда Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Оқжайқ тумани Уралск-Атирау трассасида содир бўлган, деб хабар бермоқда Orda.kz.

Маълум қилинишича, 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Mazda СХ-7 русумли автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Mazda СХ-7 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи, 1984 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган вояга етмаган иккки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. Машинада бўлган тўрт кишидан фақат 14 ёшли ўсмир тирик қолган. Айни пайтда у туман касалхонасига ёқтизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Тошкент-Қозон йўналишида ҳаракатланган носоз автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: