18:01 | 14.01.24

                       

Қозоғистонда 55 нафар ўзбекистонлик носоз автобусдан эвакуация қилинди

Тошкент-Қозон йўналишида ҳаракатланган автобус носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги «Самара-Чимкент» автомобил йўналишида ҳаракатланаётган Тошкент-Қозон йўловчи автобуси носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлганини маълум қилди.

Йўловчилар Қорабутак қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган ва уларга тиббий ёрдам зарурати бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 20 нафар ўзбекистонлик қаттиқ совуқда трассада қолиб кетгани ҳақида хабар берилганди.