15:21 | 06.02.24

                       

Қозоғистонга янги бош вазир тасдиқланди

Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини тарқатиб юборгач, 6 феврал куни Ўлжас Бектенов бош вазир лавозимига тасдиқланди. Давлат раҳбари Алихан Смаилов ўзи истеъфога чиққанини маълум қилган. 

Қозоғистон Республикаси парламенти йиғилишида 6 феврал куни AMANAT партияси томонидан мамлакат бош вазирлигига номзоди илгари сурилган Ўлжас Бектенов ушбу лавозимга тасдиқланди. Бу ҳақда Orda.kz хабарига берди.

Фото: akorda.kz

Маълумотларга кўра, бошқа вазирлар ҳам яқин вақтлар ичида лавозимга тайинланади.

Бектеновнинг номзоди партия раҳбари Ерлан Кошанов томонидан илгари сурилганди. Президент Тўқаев ҳам номзодни маъқуллаган. Шу билан бирга, давлат раҳбари Алихан Смаилов ўзи истеъфога чиққанини маълум қилган.

«Ҳукумат қарорларни текзор қабул қилиш ва самарали қадамлар қўйишда янгича, муҳим ролни ўйнаши керак. Халқимизнинг фаровонлиги йўлида иқтисодиётни диверсификация қилишни рағбатлантиришга қаратилган дадил, қатъий қарорлар қабул қилишимиз керак. Янги реалликларга мослашиш зарур. Биз янги чақириқларга дош беришимиз, ҳукумат бунга тайёр бўлиши лозим. Ҳукумат фаолиятига янги туртки бериш керак, жамоатчилик ҳам шуни кутмоқда. Шу туфайли мен Алихан Смаиловнинг истеъфосини қабул қилдим», — дейди президент.

Президент Смаилов раҳбарлигидаги ҳукумат барча соҳаларда барқарорликни таъминлаганини таъкидлаган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 феврал куни Алихан Смаилов ҳукуматини истеъфога чиқарганди. У икки йил муқаддам — 2022 йил январидаги намойишлардан кейин бош вазирликка тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Ўшанда мамлакат бош вазири лавозимини вақтинчалик бошқариш Роман Склярга топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: