9:18 | 09.04.24

                       

Рамазон ҳайити куни Тошкентдаги автобуслар бепул бўлади

10 апрель – Рамазон ҳайити куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус ва электробуслар соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Рамазон ҳайити куни Тошкентдаги автобуслар бепул бўлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, 10 апрель Рамазон ҳайити куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус ва электробуслар соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан байрам кунлари ўз манзилларига етиб олишда жамоат транспорти хизматларидан фойдаланиш сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: