19:21 | 11.09.24
Россияда икки ўғил болани ўғирлаб, тўрт ой давомида зўрлаб келган ўзбекистонлик эркак ушланди.
Россияда ўзбекистонлик эркак икки болани ўғирлаш ва номусига тегишда гумон қилиниб қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Московский Комсомолец» нашри Тергув қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб.
Маълумотга кўра, 38 ёшли ўзбекистонлик Рязан вилоятида бир оила билан бирга ижарада яшаган. 2024 йил май ойида у қўшниларининг икки ўғлини ўғирлаб, уларни уйидан 300 км узоқликдаги фермага олиб кетган. Тергов давомида эркак болаларни асраб олиш ниятида бўлганини ва шу сабабли уларни ўғирлаганини айтган, шунингдек, улар билан жинсий алоқа бўлганини тасдиқлаган.
У 2024 йил сентябрь ойида қўлга олинган. Унга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари ва ахлоқсизлик қилмишлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳибсга олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: