0:20 | 24.08.22

                       

Россияда ўзбекистонлик икки йигит 8 йилга қамалади

Уларнинг қандай жиноят содир этгани очиқланди

Россияда гиёҳванд моддаларни тарқатиш орқали пул ишлашга уринган ўзбекистонлик йигитлар саккиз йилга қамалади.

Иллюстратив / «SN.kz»

Брянскнинг Володарский тумани прокуратураси 1999 ва 2000 йилларда туғилган ўзбекистонлик йигитларга нисбатан жиноий жавобгарликни қўллаб-қувватлаб, уларни ўта оғир жиноятни содир этишда айбдор деб топган. Улар Россия Жиноят кодексининг 228.1-модда, 4-қисмнинг «г» банди (гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга уриниш) билан айбланмоқда.

Аниқланишича, 2022 йил январ ойида йигитлар жиноий гуруҳ таркибида бўлиб, моддий манфаат мақсадида, Брянск шаҳрига гиёҳвандлик воситаларини олиб кирган. Ҳолат юзасидан полиция ходимлари уларни қўлга олган. Йигитлардан умумий массаси 230 грамдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.

Суд айбдорларга тегишли равишда 8 йил ва 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Ҳар икки йигит ҳам жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди. Суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олингани ва Россияда бир гуруҳ ўзбекистонлик эркаклар қамалгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: