22:20 | 19.08.22

                       

Россияда ўзбекистонлик йигит ҳамюртини зўрлади

Қиз ҳодиса ҳақида маълумот берди

Россияда 16 август куни ўзбекистонлик 25 ёшли йигит 20 ёшли ҳамюртининг номусига тегди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «РБК»

Жабрланувчи қизнинг сўзларига кўра, йигит унинг собиқ севгилиси бўлган. Қиз ҳолат юзасидан полицияга 18 август куни мурожаат қилган. Ҳодиса куни йигит маҳаллий вақт билан соат еттиларда қиз ишлаётган Шушаридаги Новгородский проспектидаги озиқ-овқат дўконига келган. У ўзбекистонлик қизни мажбуран «Хенде Солярис» машинасига ўтқазиб, Кингисепп ҳудудига олиб кетган.

Қизнинг таъкидлашича, у ерда ҳамюрти уни зўрлаган, кейин эса қизни машинасидан тушириб, ўзи кетиб қолган. Ҳозирда жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Гумонланувчини қидириш жабрланувчининг сўзларидан тузилган йўналиш бўйича амалга оширилади.

Аввалроқ Москвада ўзбекистонлик фаррош болаларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Шунингдек, Қримда ўзбекистонлик эркак ўлдириш билан қўрқитиб, аёлни зўрлашга уринганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: