14:00 | 09.08.24

                       

Россияда ўзбекистонликлар 4 кундан ортиқ ҳибсда сақланди

Россияда ўзбекистонликлар 4 кундан ортиқ ҳибсда сақланди. Элчихона ҳолатга муносабат билдирди (видео).

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонликлар ноқонуний ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда 15 нафар ўзбекистонликлар 4 кундан ортиқ ноқонуний ҳибсда сақланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида маъсуллар ҳолатни ўрганди.

Маълумотларга кўра, Одинтсовода Россия миграция бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Аниқланишича, юқоридаги фуқаролар тегишли рухсатномаларни олмасдан, Москва ҳудудида меҳнат фаолиятини ноқонуний амалга оширган.

9 август куни ушбу фуқаролар кейинчалик Россия Федерациясидан депортация қилиш учун Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармасининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилади.

«Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Федерацияга келишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини, шунингдек, меҳнат миграцияси учун Россияда бўлган фуқароларни ўз яшаш давлатида белгиланган қонунчиликка риоя қилишга чақиради», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: