22:00 | 05.04.24
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Санкт-Петербургда молиявий қийинчиликка учраган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва шаҳридаги «Монотек Сколково», Екатеринбургдаги «Техстрой», «Монолитстрой», «ДК Хостинг» корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Екатеринбург, Волгоград ва Пермда ишлаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Тулада меҳнат қилаётган фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди.
Шунингдек, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди.
Санкт-Петербург, Тулада қийин молиявий аҳволда қолган фуқаро Санкт-Петербург – Тошкент, Москва – Наманган авиарейслари орқали Ватанга қайтарилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: