22:57 | 26.03.24

                       

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Россиянинг Перм ва Благовешенск шаҳрида қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларига моддий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.

Қайд этилишича, Татарстон Республикасидаги «Таграс холдинг», Бошқирдистон Республикасидаги «Хотьковский автомост», «БиоТехТугузлы»,  Санкт-Петербургдаги «Шадаксстрой» ва Туладаги корхоналарда ишлаётган юртдошларимиз ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.

Перм ва Благовешенск шаҳрида қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларига моддий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Бошқирдистон давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан Наврўз байрами тадбири ташкил этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: