21:32 | 22.11.23

                       

Самарқандда автобус йўловчилари билан ЙТҲга учради — видео

Оқибатда, битта одам вафот этган, 20 га яқин кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят ҳудудида ичида йўловчилари ҳам бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган.

Айтилишича, бугун, 22 ноябр куни соат 11:50 ларда вилоятнинг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 30-километрида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилиб кетиши сабабли ЙТҲ содир бўлган.

Оқибатда, автобусда бўлган бир нафар йўловчи вафот этган. Яна 17 нафар фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: