11:54 | 19.10.23 624

Самарқандда UNWTO’нинг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Сўнгги икки йил ичида UNWTO бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бюджетини икки баравар оширган.

18 октябр куни «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасининг конгресслар залида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва туризм маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Йиғилишни UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берган.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

2022 йилда дунё бўйлаб қарийб бир миллиард киши саёҳат қилган. Ўзбекистон 2023 йил етти миллионга яқин сайёҳни қабул қилишни режалаштирган. Бу 2016 йилга нисбатан беш баробар кўп дегани. Келгуси йилда бу кўрсаткич яна уч миллионга кўпайиши кутилмоқда.

«Ўзбекистонда туризм ривожи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бош Ассамблеянинг 25-сессияси очилишида эълон қилинган туризм соҳасидаги ташаббуслар билан белгиланади. Улар орасида 2030 йилгача туризмни ривожлантириш стратегиясини тузиш, авиақатновлар, автомобил ва темир йўл тармоқларини кенгайтириш, ҳар бир аэропортда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш, сайёҳларни Ўзбекистонга янада кўпроқ жалб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган «яшил» туризмни ривожлантириш кабилар бор», — деди А.Абдуҳакимов.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Шунингдек, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари туризм ва яшил ривожланиш соҳасида инвестициялар ҳамда хусусий секторнинг ҳиссаси муҳимлигини таъкидлаб, тарихий жойларни тиклаш, кўприклар ва йўллар қуриш, сув ва энергетика тизимларини янгилашга бир миллиард доллар сармоя киритилганини айтган.

«Шунингдек, хусусий сектордан қўшимча 2 миллиард доллар жалб этилди. Хусусий тадбиркорлар томонидан Самарқанд шаҳрида 60 та янги меҳмонхона барпо этилди, яна 40 та меҳмонхона таъмирланди, Самарқанд аэропортида янги терминал қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик MICE туризм мажмуаси бўлган «Silk Road Samarkand» туристик маркази қурилди. Бундан ташқари, ушбу лойиҳаларнинг аксарияти яшил инвестициялардир. Масалан, бугунги кунда мажмуада фойдаланилаётган электр энергияси тоғ ёнбағрида ўрнатилган улкан қуёш батареясидан олинади», – деди А.Абдуҳакимов.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳам нутқ сўзлаб, UNWTO бошқа ташкилотлар, давлатлар билан алоқаларни яхшилаганини, бутун дунёда туризм бозори кенгаяётганини таъкидлаган.

«2023 йилда бюджетнинг мунтазам даромади 14,3 миллион еврони ташкил қилади. Сўнгги икки йил ичида молиявий менежментда мисли кўрилмаган муваффақиятга эришдик: UNWTO бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бюджетини икки баравар оширди. Бу маблағлар ташкилотга аъзо давлатларда туризм соҳаси ривожи учун сарфланади», — деди Зураб Пололикашвили.

Ҳозирда UNWTO 58 миллат вакилларидан иборат 186 ходимга эга бўлиб, келажакда Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятини янада кучайтиришни ният қилган. Шу билан бирга ташкилот сафини кенгайтириб, туризм соҳасида таълимни кучайтириш, турли ислоҳотлар орқали туризм соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда.

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Йиғилишда ташкилот фаолиятига оид ҳисобот тингланиб, туризм соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда Шавкат Мирзиёев UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашгани хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 269
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 399
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 445
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 231
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 469
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 344