11:04 | 17.12.23
Фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши очилди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида фаолият юритувчи «Х.И.» фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. туманнинг «Хончарбоғ» маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлагани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: