16:45 | 01.05.24

                       

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча поездлар йўлга қўйилди

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Чипталарни темир йўл чиптахоналаридан ва электрон тарзда сотиб олиш мумкин.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 3, 4, 5 май кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:

Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

  • 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: