18:13 | 02.07.24
Самарқандда 45 ёшли эркак аёлини пичоқлади. У суддан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган
Самарқандда эркак аёлини пичоқлагани учун 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, 1979 йилда Самарқандда туғилган судланувчи 10 декабрь куни аёли билан ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Натижада аёл судланувчининг устидан туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Судланувчининг эса аёлининг қилган ишидан қаттиқ жаҳли чиқиб, бақир-чақир қилган. Суд мажлисида аёл «эрим ортимдан пичоқ кўтариб қувлади» деб, кўргазма бериб, унга нисбатан туҳмат қилган. Ушбу ҳолатдан судланувчининг жаҳли чиқиб аёли билан яна тортишиб қолган. Шу билан судланувчи 15 декабрь куни кечки вақтда маст ҳолатда яшаш уйига келган ва аёли билан ўзаро гап талашиб қолган. Aёл эса унга турли хил сўзларни айтиб, қарғаб хонадан чиқиб кетган. Судланувчининг тоқати тоқ бўлиб, аёлининг ортидан чиқиб унинг биқинига икки маротаба пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган.
Суд давомида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлиги, аёлидан узр сўраб ўзаро келишиб ярашиб олганлигини, шу сабабли қонун доирасида енгиллик бериб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Жабрланувчи ва гувоҳ ҳам суд давомида юқоридаги ҳолатни таъкидлашган.
Суд хулосасига кўра, айбланувчи Жиноят Кодексининг 126-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.