8:25 | 01.03.24

                       

Самарқандда норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 52 та ҳолат аниқланди

Самарқандда февраль ойида ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида қум-шағал ва тупроқ аралашмаларини ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 52 та ҳолат аниқланган.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2024 йилнинг февраль ойида вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида қум-шағал ва тупроқ аралашмаларини ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 52 та ҳолат аниқланган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати

Хусусан, Иштихон туманида 7 та, Оқдарё туманида 4 та, Жомбой туманида 1 та, Нарпай туманида 1 та, Каттақўрғон туманида 1 та, Қўшработ туманида 19 та, Паяриқ туманида 7 та, Самарқанд туманида 1, Нуробод туманида 3, Ургут туманида 1, Тойлоқ туманида – 3, Самарқанд шаҳрида 4 та ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан барча ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 70-моддаси 1-қисми ва 70-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан маъмурий баённома тузилди. Жарималарнинг умумий суммаси 330 миллион 480 минг сўмни ташкил этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: