11:17 | 19.01.24

                       

Шавкат Мирзиёев Цзинпиннинг таклифи билан Хитойга боради

Пекинда олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 23-25 январ кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: