13:19 | 23.01.24

                       

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Президент ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 23 январ куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: