11:15 | 25.03.24

                       

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди. Шунингдек, бугун ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: