16:29 | 15.09.22

                       

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашув аввалида Шаҳбоз Шариф самимий қабул ҳамда Покистондаги сув тошқинларидан жабрланганларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга ташаккур изҳор этиб, Покистон мамлакатимиз билан кўп қиррали стратегик шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Етакчилар икки томонлама, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиққан.

Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бораётгани қайд этилиб, ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошгани, қўшма корхоналар сони 200 тага етгани таъкидланган.

Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш, савдо учун тўсиқларни бартараф этиш, товарларни ўзаро етказиб бериш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиққанди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 18 та ҳужжат имзоланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: