19:15 | 15.09.22

                       

Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашди

Eтакчиларнинг муҳокама мавзулари маълум қилинди

Айни дақиқаларда ШҲТ саммити доирасидаги асосий учрашувлардан бири ўтмоқда. Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, музокарада қуйидаги мавзуларда сўз боради:

  • товар айирбошлашни хилма-хиллаштириш ва ҳажмини ошириш;
  • қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суришнинг самарали механизмларини шакллантириш;
  • ҳудудлар ўртасида амалий алоқаларни кенгайтириш масалалари ва кун тартибидаги долзарб мавзулар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан учрашгани, Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: