10:03 | 25.02.23

                       

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда янги қурилган мактаб ва касаначилик марказида бўлди — фото

Давлат раҳбари аҳоли зич маҳаллалардаги коллежларнинг маълум хоналарини касаначиларга ажратиш бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент билим юрти ошхонасида офицер ва курсантлар билан бирга тушлик қилди ва улар билан суҳбатлашган. Курсантлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, жанговар машғулотларни кўздан кечирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, мазкур билим юрти 2019 йил 5 июль куни давлат раҳбари қарори асосида Жиззах шаҳридан Қаршидаги ҳарбий шаҳарчага кўчирилган.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, Қарши туманидаги «Янги Батош» маҳалласида бўлди. У ердаги янги қурилган мактабга кириб, ўқувчилар билан мулоқот қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Шундай шароит яратяпмизки, ўқувчилар мактабдан чет тиллари ва ҳунар ўрганиб чиқади. 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади. Агар ҳар бир ёш шундай ўқиб, жамиятда ўз ўрнини топса, Ўзбекистонимизга мустаҳкам замин бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Президент мазкур мактабдаги қашқадарёлик ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, ҳозирда Қашқадарё мактаблар сони бўйича республикада биринчи ўринда турганини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ҳар бир ислоҳотда, қарор қабул қилишда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади. Сир эмас, илгари болалар уч ойлаб пахтага чиқариларди. Биргина Қашқадарёда 155 минг ўқувчи ўрни етишмасди. Бунинг учун вилоятга 1 триллион маблағ ажратилди. 215 та мактаб қурилди. Бугун Қашқадарё мактаблар сони бўйича республикада биринчи ўринда. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ҳам оширилди. Албатта, буларни яна давом эттирамиз. Лекин асосийси — сифат бўлиши керак. Бу, аввало, ўқитувчиларнинг билимига, дунёқарашига, фидойилигига боғлиқ», — дейди Президент.

Учрашувда педагоглар ўз фаолияти ҳақида сўзлаб, фикр ва таклифларини билдирган. Бундан ташқари, Президент маҳалладаги аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари бу ердаги ҳунармандларни хомашё билан таъминлаш, аҳоли зич маҳаллалардаги коллежларнинг маълум хоналарини касаначиларга ажратиш бўйича топшириқлар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзи ҳунар ўрганишнинг энг катта замини — маҳалла. Бу анъанадан фойдаланиб, касаначилик асосида, устоз-шогирдлик асосида ёшларни ҳунарли қилиш мумкин. Бу уларга, айниқса, хотин-қизларга ҳам маънавий, ҳам моддий куч бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказ «Янги Батош»дан ташқари унга туташ «Батош», «Хониён», «Тараққиётм, «Дашт», «Жумабозор» каби маҳаллаларга ҳам хизмат қилади. У тўлиқ ишга тушса, қарийб 24 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: