20:02 | 27.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди

Учрашувда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинган

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий алоқаларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Шунингдек, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Остонага етиб боргани, Президентни мамлакат бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммитидаги нутқ сўзлагани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: