19:00 | 10.05.24

                       

Порноқарамлик – миллат танламас иллат

Порноқарамлик – миллат танламас иллат.

Бугун порноқарамлик ҳақида гапирамиз.

У шундай бир жирканч иллатки, инсон хаёлотини беҳаё уй-фикрлар, ҳайвоний ҳирс ва жинсий нафслар билан эгаллаб олади. Порноқарамлик бутун дунёда жиддий муаммога айланган. Ривожланган давлатлар аллақачон бу иллатга қарши курашишни бошлаб юборган. Ўзбекистонда порноқарамлик халқимиз, хусусан ёшларимиз орасида кенг тарқалиб, энг хатарли ва мудҳиш бир вазиятни юзага келтирмоқда.

Bugun.uz порно қарамлик ҳақида илк бор, ўзбек матбуотида очиқ гапиради. Кўрсатувимиз давомида Ўзбекистондаги порноқарамлик ҳолати уни ислоҳ қилиш, порноқарамликдан чиқиш йўллари ва бу иллатни ёшларимиз онгидан чиқариб ташлаш ҳақида фактларни гапирамиз.

Онг ости билан ишловчи мутахассисларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мижозларининг 90 фоизи айнан порноқарамлардир.

Ёшларнинг бўш вақти кўплиги, меҳнат қилиш ва ҳаракатлардан кўра енгил ҳаётга бўлган қизиқишнинг устунлиги порноқарамликнинг кўпайиш сабаблари бўлиб, аҳвол шу қадар жиддийлашиши мумкинки, ҳатто баъзи ёшлар орасида жинсини ўзгартириш истаги уйғонишни бошлайди. Бу эса жамият олдида турган жиддий муаммодир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: