9:22 | 10.05.24

                       

Тошкентдаги пойгада вафот этган йигит AutoTuning_uz асосчиси экани маълум бўлди

Тошкентдаги пойгада вафот этган йигит AutoTuning_uz асосчиси экани маълум бўлди. Унинг танишлари яқинларига ҳамдардлик билдириб, тармоқларда видео жойлади.

Тошкентдаги пойгада AutoTuning_uz асосчиси 27 ёшли Дониёр вафот этди. Бу ҳақда унинг дўстлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида видеолар жойлаштирди.

Маълумотларга кўра, автоҳалокатдан сўнг, марҳум Чилонзор туманидаги 16-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

«Ҳозиргина йигитлар менга қўнғироқ қилиб ёмон хабар айтишди. AutoTuning_uz асосчиси, дўстимиз Дониёрнинг жони Чилонзордаги 16-касалхонада узулибди. Эшитиб жуда ғалати бўлиб кетдим. Автоҳалокатга учраган эканлар, боя телеграмда кўрдим. Жуда аянчли нарса бўлибди. Оила аъзоларига, яқинларига, дўстига ва барча уни таниганларга сабр тилаймиз. Дўстимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин», — дейилади видеода.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: