13:12 | 23.04.24

                       

Шавкат Мирзиёев Қозoғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозoғистон президентига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари 23 апрел куни 23 апрел куни Тўқаев билан телефонда гаплашди.

Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон президенти 23 апрел куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефонда гаплашди.

У бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақада кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: