20:39 | 07.05.24

                       

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради. Ташриф давомида Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади», — дейилади хабарда.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда қуйидаги давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашади: Александр Лукашенко (Беларус), Қосим-Жўмарт Тўқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Имомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигел Диас-Канел Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бисау).

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: