11:15 | 18.04.24

                       

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга кетди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга кетди. Ташриф дастурига мувофиқ Душанбеда олий даражадаги музокаралар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: