19:14 | 10.11.22

                       

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан учрашди

Учрашувда ўзаро шерикликда янги лойиҳалар амалга оширилиши муҳокама қилинмоқда

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Режеп Таййиб Эрдўғон билан учрашув ўтказмоқда.  Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашувда яқин ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ва инвестициявий шерикликда янги лойиҳалар амалга оширилиши, саноат кооперацияси дастурларини тезлаштириш учун қандай чоралар кўрилиши ҳамда ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ортиши учун самарали транспорт-логистика тизимини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда

Шунингдек, иккала давлат етакчилар шу ва бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишимоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан учрашганди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: