18:28 | 12.04.23 1238

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти совға қилган электромобилни ҳайдаб кўрди — видео

Давлат раҳбарига Туркияда Togg бренди остида ишлаб чиқарилган илк миллий электромобил тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев 12 апрел куни Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг топшириғига биноан Ўзбекистонга келган делегация ташрифининг мақсади — Togg бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи миллий электромобилни намойиш этиш ва топшириш.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликда бугунги жадал суръатни, барча даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунга мисол тариқасида товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани, устувор тармоқларда бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари биргаликда амалга оширилаётгани, мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар кўпайгани таъкидланди.

Туркиянинг етакчи компанияларини қўшма, шу жумладан, автомобил саноатидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш орқали саноат кооперациясини ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш ва узоқ муддатли саноат дастурини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Togg электромобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. Вазир Мустафо Варанк автотранспорт воситасининг техник кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериб, унинг калитини тантанали равишда топширди.

Давлат раҳбари Туркияда биринчилардан бўлиб ишлаб чиқарилган ушбу электромобил рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1191
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 836
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 690