17:40 | 06.02.22

                       

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига мактуб йўллади

Унда давлат раҳбари Эрдўғонга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилаган

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Таъкидланишича, давлат раҳбари Туркия президенти ва унинг рафиқасига қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишида ишонч билдирди, уларга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади.

«Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига мактуб йўллаганди. Шунингдек, давлат раҳбари UNESCO бош директори Одри Азулега мактуб йўллаб, уни лавозимига қайта сайлангани билан табриклаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: