19:41 | 03.03.23

                       

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди

Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев 3 март, жума куни Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари, махсус ишчи гуруҳлар ҳамраисларининг имзоланган битимлар ва қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши тўғрисида ҳисоботларини тинглади.

Президентлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: