21:17 | 01.05.24

                       

Швеция тажрибаси: муқобил никотин маҳсулотлари чекиш даражаси пасайишига ёрдам берди

Швецияда  чекиш даражаси пастлиги лол қолар даражада бўлиб, кўрсатгич атиги 5,6% ни ташкил этади.

Швецияда чекишни камайтиришнинг уникал ёндашуви  натижасида муқобил никотин маҳсулотларнинг фойдали томонлари мавжудлиги аниқланди. Тадқиқот маълумотлари We Are Innovation (WAI) ҳисоботида «тутунсиз келажак сари йўл: Швеция тажрибаси» деб номланган.

Швецияда  чекиш даражаси пастлиги лол қолар даражада бўлиб, кўрсатгич атиги 5,6% ни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида Европа Иттифоқидаги энг паст кўрсаткич ва Европа Иттифоқидаги ўртача чоракдан кам, бўлган 23 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, у «тутунсиз» номига эриша олган биринчи мамлакат бўлишга тайёрланмоқда,  йил охирига қадар ушбу кўрсаткич 5 фоиздан кам бўлиши кутилмоқда.

WAI ҳисоботида Швецияда чекиш даражасининг бундай сезиларли даражада камайишига қандай эришганлиги ва чекиш даражаси юқори бўлган бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкинлиги таҳлил қилинади.

Тамаки назоратининг фақат анъанавий усулларидан бири бўлган тамаки рекламасини тақиқлаш ва сигарет учун жорий қилинган юқори солиқларга таянадиган кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ,  Швеция ёндашуви, снюс (тутунсиз тамаки маҳсулоти), қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, вейплар ва оғиз никотин ёстиқчалари каби муқобил никотин маҳсулотларини ўз ичига олади.

WAI ҳисоботида таъкидланганидек, ушбу стратегия доирасида:

  • Швециядаги соғлиқни сақлаш  оммавий кампаниялари никотиндан бутунлай воз кеча олмайдиган ёки истамайдиган чекувчилар учун муқобил никотин маҳсулотлари хавфсизроқ вариант эканлиги ҳақидаги хабарни маълум қилишмоқда;
  • Муқобил никотин маҳсулотларини сигарет сотадиган жойда, шу жумладан умумий савдо дўконларида ва онлайн-дўконларда сотиб олишлари мумкин;
  • Гарчи сигареталар таркибига хушбўйлаштирувчи моддалар тақиқланган бўлсада, барча муқобил никотин маҳсулотларига ушбу моддаларни қўшишга рухсат берилади;
  • Никотин маҳсулотларига қўлланиладиган акциз солиғи сигаретага нисбатан муқобил маҳсулотларнинг нисбий хавфини акс эттиради.

Ушбу стратегия фойдали бўлаётганига бир неча далиллар мавжуд. 2006 йилдан 2020 йилгача бўлган давр мобайнида Швецияда чекиш даражаси 60 фоизга тушди. Бу Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида энг юқори пасайишдир.

Ҳисоботда айтилишича, ушбу тажриба жамоат саломатлигига таъсири ажойиб бўлган.

«Швецияда саратон касаллигига чалиниш даражаси паст бўлиб, чекиш туфайли ўлим сони Европа Иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан анча паст. Бундан ташқари, мамлакат ўпка саратони билан боғлиқ ўлим даражаси энг паст бўлган учта давлатдан биридир».

Ҳужжатда таъкидланишича, Швециянинг муқобил никотин маҳсулотларига кенг қамровли ёндашув, чекиш даражасини пасайтиришдаги муваффақиятининг калитидир. Чунки  анъанавий тамаки назоратини қўллайдиган қўшни давлатлар  ўз юртларини «тутунсиз» қилиш мақсадига эриша олмадилар.

«Швеция тажрибаси қатъий мажбурий чоралар ва хатти – ҳаракатларнинг босқичма-босқич ўзгаришига ёрдам берадиган чоралар ўртасидаги муносабатларнинг муваффақиятли далилидир», – деб хулоса қилинади ҳисоботда .

У швед тажрибасини «Илҳом маёқчаси» деб атайди. Агар ушбу тажриба бошқа мамлакатларда ҳам қўлланилса, «глобал миқёсда жамоат саломатлигини яхшилаши»мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: