21:00 | 28.03.24

                       

Silk Aviа Нукус–Мўйноқ-Нукус йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

1 апрелдан бошлаб Silk Avia душанба, жума ва якшанба кунлари Let L-410 ҳаво кемаларида Қорақалпоғистон шаҳрига парвозларни амалга оширади. Чипталар нархи 190 минг сўмдан бошланади.

Silk Aviа Нукус–Мўйноқ-Нукус йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Uzbekistan Helicopters» Silk Avia бренди остида душанба, жума ва якшанба кунлари ЛEТ Л-410 ҳаво кемаларида мафтункор Қорақалпоғистон шаҳрига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Авиачипталар нархи қуйидагича:  

• Бир томонга: 109 000 сўмдан бошланади;  

• Бориш ва қайтиш: 218 000 сўмдан бошланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: