18:15 | 31.01.24

                       

Silk Road Samarkand 2024 йилда рекорд ўрнатишни олдиндан айтмоқда

Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси жаҳон даражасидаги MICE-йўналиши сифатида эътироф этилади.

2024 йил 18 январ куни Марказий Осиёдаги йирик сайёҳлик мажмуасининг Silk Road Samarkand (SRS) бошқарув компанияси 2023 йилнинг якунларига кўра самарали ва юқори натижали статистик маълумотлар рўйхатини тақдим этган. Шу билан бирга, 2024 йилда ушбу кўрсаткич янада катта поғонага кўтарилиб, туристларни жалб қилиш билан бир қаторда, дунё миқёсидаги учрашувлар, конференциялар ва кўргазмаларни (MICE) ташкил қилиш марказига айлантириш мўлжал қилинмоқда.

2023 йилда Silk Road Samarkand мажмуаси MICE соҳасида ўз ўрнига эга бўлиб, 24 дан ортиқ йирик халқаро, бизнес ва расмий тадбирларини ўтказиб, уларда 30 000 дан ортиқ мехмонлар, жумладан, Ўзбекистон, Италия, Франция ва Қатар каби давлат раҳбарлари иштирок этган.

Silk Road Samarkand марказида ўтказилган асосий MICE-тадбирлар сирасига Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг сессияси, Триатлон бўйича Осиё Кубоги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши, Янги Италия киноси кинофестивали (NICE), XVI Верона Евросиё иқтисодий форуми, XV Тошкент халқаро кинофестивали (Ипак йўли жавоҳири), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИCАО) Европа ва Шимолий Атлантика учрашуви, ФИДЕ рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатлари, шунингдек, бошқа компаниялар ва хусусий сектор учун кўплаб тадбирлар киради.

2024 йил янада самарали ва турли тадбирларга бой бўлиши кутилмоқда – SRS ҳудудида маданият, сиёсат, савдо, гастрономия ва дипломатия соҳасидаги муҳим воқеалар, шу жумладан, Миграция турига кирувчи ёввойи ҳайвонларни сақлаш тўғрисидаги Конвенция томонларининг Конференцияси йиғилишини (CMS COP14) ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Триатлон бўйича 2024 йил жаҳон кубоги, Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар Федерацияси (ITMF)) ва Халқаро кийим Федерацияси (IAF) қўшма конференцияси, Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (ОИИБ) йиғилиши ва бошқа муҳим тадбирлар ташкил қилиниши кутилмоқда. Бу каби учрашувлар SRSʼнинг учта меҳмонхонасини ребрендинг қилган Hilton компанияси билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, Holiday Inn ва Crowne Plaza билан биргаликда яна учта меҳмонхонани ребрендинг қилиш режалаштирилган.

SRS асосчиси Бахтиёр Фазылов шундай фикр билдирди: «Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонни дунёдаги муҳим сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида тан олинишига ҳар томонлама ҳисса қўшишдан иборатдир. Замонавий туризм турли таркибий қисмлардан иборат бўлиб, улар орасида хизмат кўрсатиш даражаси энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. SRS фақат ва фақат юксак мақсадларга йўналтирилган, чунки у Ўзбекистонни ва умуман вилоятни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади. Биз биринчилардан бўлиб Самарқандда жаҳон даражасидаги MICE каби йўналишни татбиқ қилмоқда. 2024 йилда ҳам SRS сайёҳлар ва турли тадбир иштирокчиларини юқори даражадаги хизмат турлари ва миллий меҳмондўстлигимиз билан ҳайратда қолдиришда давом этамиз. Бу билан биз мамлакатимизнинг туризм соҳаси ва унинг асосий марказларидан бири – Самарқанд учун катта омадлар ва натижалар йилига айланади, деб умид қиламиз».

SRSʼнинг барқарор топиши Ўзбекистон тараққиётининг умумий траекториясига тўғри келади: прогнозларга кўра, Самарқанд вилоятида туризм ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган 700 миллион доллардан ортиқ маблағ эвазига 2024 йилда мамлакатга 10 миллион сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда. Бунга қадимги Буюк ипак йўли бўйлаб туристик салоҳиятни кенгайтириш учун Хитойнинг Шэнси вилоятининг туристик компанияси билан тузилган шартнома ҳам киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: